Гибралтарнинг барча аҳолиси коронавирусга қарши эмланиб бўлди

Барча аҳолиси коронавирусга қарша эмланиб бўлган Гибралтарда ҳаёт яна ўз изига тушди.

Эмланиш сабабли Гибралтарда ниқоб тақиш фақат ёпиқ жамоат жойлар, сўпермаркетлар ва жамоат транспортидагина мажбурий. Қолган жойларда фуқаролар ниқобсиз юришлари мумкин.

Шунингдек, тунги комендантлик соатлари ҳам бекор қилинди. Бу эса бир неча ойлардан  бери ёпиқ бўлиб, мартнинг бошидагина очилган ошхоналар ва кафеларда яна ҳаёт жонланишига сабаб бўлди.

Гибралтарда коронавирус туфайли 94 киши вафот этган, 34 минг аҳолидан 4300 инсон ушбу касалликка чалинган.