Ҳиндистоннинг бой одамлари қочиб кетмоқда

Ҳиндистонда бой одамлар мамлакатдан қочиш учун ўнлаб ва минглаб доллар тўламоқдалар, чунки коронавирус эпидемияси Ҳиндистонда кетма-кет тўртинчи кун давомида кундалик чалинишлар бўйича рекорд натижа кўрсатмоқда.

Ўтган ҳафта Ҳиндистон вируснинг янги эпицентрига айланди, бу мамлакат соғлиқни сақлаш тизимини ва ҳаттоки крематорияларнинг ишларини қийинлаштирди ва кислороднинг кескин танқислигига олиб келди.

Хавотирга соладиган рақамлар туфайли бадавлат ҳиндлар саёҳат чекловларига қарамай, чартер рейсларида катта маблағ эвазига бўлса-да, мамлакатни тарк қилишмоқда.

Бойлар йўл олган машҳур йўналишлардан бири бу одатда юзлаб рейслар амалга ошириладиган Араб Амирликларидир.

Бирлашган Араб Амирликлари 25 апрелдан бошлаб Ҳиндистондан келувчиларга киришни 10 кунга тақиқлашини эълон қилди.