Имрон Хон: Ғарб Муҳаммад алайҳиссаломни ҳақорат қилганларни жазолаши керак

Покистон Бош вазири Имрон Хон шанба куни Ғарб давлатлари Холокостни рад этганларни жазолагани каби Муҳаммад алайҳиссаломни ҳақорат қилганларни ҳам жазолашлари кераклигини айтди.

“Мен Холокост ҳақидаги салбий изоҳларни жиноий жавобгарликка тортган Ғарб ҳукуматларини худди шу мезонлардан фойдаланиб, Пайғамбар алайҳиссаломни ҳақорат қилиш орқали мусулмонларга қарши нафратли хабарларини тарқатганларни жиноий жавобгарликка тортишга чақираман”, – деб ёзди у Твиттерда.

Холокостни инкор қилиш кўплаб Европа мамлакатларида, жумладан, Германия ва Францияда қонунбузарлик ҳисобланиб, бу учун қамоқ жазоси белгиланган.