ИНТЕРПОЛ қидирувда бўлган 195 кишини ҳибсга олди

Халқаро жиноий полиция ташкилоти (ИНТЕРПОЛ) Африкада ва Европада полиция кучлари жиноий тармоқларга қарши кенг қамровли курашда 195 кишини ҳибсга олгани ва 500 га яқин одам савдоси қурбонларини қутқарганлигини эълон қилди.

Халқаро Жиноят Полицияси Ташкилотининг таъкидлашича, Марокаш Қироллигида Халқаро Миграция Ташкилоти ва бошқа халқаро ташкилотлар кўмагида 24 давлат иштирокида тезкор маълумот алмашиш бўйича операция бўлиб ўтди.

Ҳибсга олинган 195 кишига одам савдоси, мигрант контрабандаси, ҳужжатларни қалбакилаштириш, гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятлар ёки бошқа жиноятлар бўйича айбловлар қўйилган.

Шунингдек, ҳибсга олинганлар орасида Суданда Ўрта Шарққа муҳожирларни ноқонуний олиб ўтишда ва фабрикаларда болаларни эксплуатация қилишда гумон қилинган одамлар, Испанияда африкаликларни Европага ноқонуний олиб ўтишда гумон қилинган одамлар ва Малави штатидан келган муҳожирларни эксплуатация қилишда гумон қилинган Хитой фуқаролари борлиги эслатиб ўтилган.