АҚШ “Жонсон&Жонсон” компаниясини КОВИД вакцинасини ишлаб чиқарадиган заводга масъул қилади, “АстраЗенека”ни олиб ташлайди

Қўшма Штатлар “Жонсон&Жонсон”ни 15 миллион дозали КОВИД-19 вакцинаси заводига масъул этиб қўйди ва Британиянинг дори ишлаб чиқарувчиси “АстраЗенека”нинг ушбу муассасадан фойдаланишни тўхтатди, деди шанба куни соғлиқни сақлаш бўйича юқори мартабали амалдор.

J&J, Балтимордаги “Emergent BioSolutions” иншоотининг тўлиқ жавобгарлигини ўз зиммасига олганлигини айтиб, май ойи охирига қадар ҳукуматга 100 миллион доза вакцина етказиб беришини маълум қилди.

Якшанба куни кечқурун бошқа баёнотда, “Эмергент” АҚШ ҳукумати ва “АстраЗенека” билан Балтимордаги заводида АстраЗенеканинг КОВИД-19 вакцинасини ишлаб чиқаришни қисқартирилишини айтди.

Соғлиқни сақлаш ва аҳолига хизмат кўрсатиш вазирлиги шунингдек, J&J вакцинасини ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун “Эмергент” буюртмасини 23 миллион долларга оширди, дея қўшимча қилди “Эмергент”.

АстраЗенека компанияси Байден маъмурияти билан вакцина ишлаб чиқаришни давом эттириш чораларини қидиришини билдирди.