Журналистлар АҚШ ОАВларида грант асосида малака оширишлари мумкин

АҚШ ОАВларида тажриба орттириш истагидаги барча журналистлар 6 ой муддатли грант дастурини қўлга киритишлари мумкин. Дастур доирасида йўл, турар жой ҳамда озиқ-овқат харажатлари қопланади ва стипендия берилади.

Дастурга қабул қилинган журналистлар Мissuri журналистика мактабида тажриба орттиришади, маҳоратларини ошириш учун турли дастурларда иштирок этишади ва АҚШнинг энг етакчи таҳририятларида фаолият юритадилар. General Fellowship дастури 2022-йил март ойидан сентябрь ойигача, АҚШда ўтказилади..

Номзод 25-35 ёшдаги, журналистикада камида 3 йиллик тажрибага эга, ижтимоий фаол шахс бўлиши керак ва инглиз тилини аъло даражада билиши зарур. Ариза билан бирга ўзи тайёрлаган 4 та мақола, репортаж, подкаст ёки бошқа иш намуналарини жўнатиши керак. Агар ишлар инглиз тилида бўлмаса, инглиз тилидаги матн илова қилиниши зарур. Шунингдек, номзод ўз юртида маълум газета ёки каналда журналист бўлиб ишлаши ва дастурда иштирок этиш учун иш жойидан розилик олиши керак.

Дастурда иштирок этиш учун аризалар 2021-йил 31-августгача қуйидаги почта орқали қабул қилинади. david@presspartners.org


Grantlar.uz cайтидан олинди.