Канада бош вазири АстраЗенека вакцинасини қабул қилди

Канада бош вазири Жастин Трюдо АстраЗенека вакцинасининг биринчи дозасини жума куни Оттавадаги дорихонада қабул қилди.

У журналистларга “Игна қўлимга кирганида жуда ҳаяжонландим”, деди.

Кейин у телевизор камералари ва фотосуратчилар олдида бош бармоғини кўтариб турди. Ундан кейин унинг рафиқаси Софи ҳам вакцинанинг биринчи дозасини қабул қилди.

Софи ўтган йили эпидемия бошланганда коронавирус билан касалланган эди.