Канада чет элликларга доимий яшаш ҳуқуқини бериш жараёнини осонлаштиради

Канада иммиграция вазири Марко Мендесино ҳукумат шахсий ёрдам ва соғлиқни сақлаш хизматлари каби муҳим ишларда ишлаётган чет элликларга, мамлакатда доимий яшаш ҳуқуқини олишларига йўл очишини эълон қилди.

Мендесино ушбу чора Канадага бу йил 400 мингдан зиёд муҳожирни қабул қилиш, чегаралар ёпилгандан кейин ўтган йил давомида иммиграция даражасининг пасайиши ўрнини қоплашда ёрдам беришини айтди.

У қўшимча қилиб: “Ушбу янги сиёсат вақтинчалик вазиятларга дуч келганларга Канадада ўз келажагини режалаштиришда ёрдам беради, иқтисодий тикланишда катта рол ўйнайди ва бизни яхшироқ тикланишимизга ёрдам беради”, деди.

У доимий яшаш ҳуқуқига эга бўлганларга мурожаат қилиб: “Сизнинг вазиятингиз вақтинчалик бўлиши мумкин, аммо сизнинг ҳиссангиз доимий бўлиб, биз сизнинг қолишингизни истаймиз. Биз биламизки, энг зўр ва ақлли одамларни жалб қилиб, уларни ёнимизда сақлаб, биз кўпроқ иш жойларини яратамиз, ўсиш ва иқтисодиётимизнинг хилма-хиллигини таъминлаймиз”, деган.

Канада иммиграция, қочқинлар ва фуқароликни расмийлаштириш департаменти пресс-релизида янги сиёсат Канадада бўлган 90 минггача чет эллик ишчи ва битирувчига ўз мақомларини вақтинчалик яшашдан доимий яшашга ўтказишга имкон беришини айтди.

Доимий яшаш ҳуқуқига эга бўлган ишчилар ва битирувчилар 2021 йил 6 майдан 5 ноябргача ариза топширишлари мумкин.

Доимий яшаш ҳуқуқига эга бўлганлар 40 хил соғлиқни сақлаш ишларидан бирида камида бир йиллик канадалик иш тажрибасига эга бўлиши ёки 95 та олдиндан тасдиқланган бошқа асосий иш жойига эга бўлиши керак ва битирувчилар сўнгги тўрт йил ичида Канаданинг ўрта мактабдан кейинги ўқув дастурини тамомлаган бўлиши керак. Аризачилар инглиз ёки француз тилларини яхши билишлари керак.