Канада Ҳиндистон ва Покистондан барча йўловчи рейсларини бир ойга тўхтатиб қўйди

Канада ҳукумати ушбу мамлакатлардан келадиганлар орасида коронавирус инфекциялари кўпайиб бораётгани сабабли Ҳиндистон ва Покистондан учадиган барча йўловчи рейсларини бир ойга тўхтатиб туришини маълум қилди.

Канада транспорт вазири Омар Ал-Ғабра пайшанба куни бўлиб ўтган матбуот анжумани чоғида ушбу тақиқ пайшанба куни кечқурун маҳаллий вақт билан соат 23: 30да (GMT бўйича жума куни эрталаб соат 03: 30да) кучга киришини ва бу чеклов фақат йўловчи парвозлар билан чекланиб қолинишини айтди.

Ал-Ғабра яна шундай деди: “Канадага Ҳиндистон ва Покистондан ҳаво орқали келган йўловчиларда рўйхатдан ўтган кўплаб Ковид-19 ҳолатларини ҳисобга олган ҳолда барча тижорат ва хусусий йўловчилар парвозларини тўхтатишга қарор қилинди. Бу 30 кунлик муддатга амал қилади.

Оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, Канадада коронавируснинг мутацияга учраган ҳинд версияси билан боғлиқ ўнлаб ҳолатлар қайд этилган.

Канада Вакиллар Палатаси ҳукуматни “Ковид-19 мутацияларининг тарқалиши юқори бўлган мамлакатлар, шу жумладан Ҳиндистон ва Бразилиядан муҳим бўлмаган йўловчи парвозларини дарҳол тўхтатишга чақирган меморандумни бир овоздан маъқуллади.

Ҳозирда Канада коронавирус эпидемиясининг учинчи тўлқини бўлиб ўтмоқда. Пайшанба ҳолатига кўра бир миллион 151 минг 276 та чалиниш ҳолатлари ва 23812 ўлим қайд этилган.