Канада шимолида вертолёт қулаши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди

Канада оммавий ахборот воситалари Канаданинг шимолида вертолёт қулаши оқибатида 3 киши ҳалок бўлганлигини хабар қилди.

Канаданинг CBC медиа тармоғи Арктика Нунавут вилоятидаги Гриффит ороли яқинида “Great Slave Helicopters” логистика компаниясига тегишли AS350-B2 вертолёти қулаб тушгани ҳақида хабар берди.

Мазкур компания баёнотида қайд этишича, авария қурбонлари биолог ва икки учувчи бўлиб, улар ушбу ҳудуддаги қутб айиқларини ўрганиш учун сафарга чиққан.

Вертолёт қолдиқлари душанба куни Ресолют кўрфазидан 22 км узоқликда топилган, якшанба кунидан бери у билан алоқа узилган бўлган.