Карибдаги Саинт Винсент оролини вулқон кули қоплади

Карибнинг шарқидаги Саинт Винсент оролида ўн ёллар давомида уйқуда ётган вулқоннинг шанба куни отилишидан сўнг оролни қалин кул қатлами ва ўткир олтингугурт ҳиди қоплади.

Жума куни вулқоннинг отилиши натижасида кул булутлари ўнлаб километр баландликка кўтарилган. Натижада атрофдаги баъзи аҳолилар хавфсиз жойга кўчирилган.

Вулқондан 2 мил узоқликдаги Рабоко шаҳрилик ҳодиса гувоқининг айтишича ерни 30 см ли кул қоплаган, чанг қуёш нурини тўсиб қўйган.

Аҳолиси 100 мингдан ошадиган Саинт Винсент оролида 1979 йилдан бери вулқон отилиши кузатилмаган. Ҳодиса оқибатида етган зарар 100 млн доллар деб баҳоланмоқда.

Вулқоннинг 1902 йилдаги отилиши 1000 нафар инсоннинг ўлимига сабаб бўлган.