Кореядаги айрим чет элликларга мавсумий ишларда ишлашга рухсат берилди

Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг хабарига кўра,Кореядабўлиб турганайрим чет элликларгавақтинчалик мавсумий ишларда ишлашга рухсат берилган. Жумладан, 19 ёшга тўлган ва ҳозир Кореяда қонуний яшаётган қуйидаги шахслар қишлоқ хўжалиги ва балиқчилик соҳасида вақтинча фаолият юритишлари мумкин:

F-3, F-1 визасига эга бўлган шахслар;

2019 йил декабргача ўз ихтиёри билан чиқиб кетган нелегаллар орасида кейинчалик С-3-1 виза билан қайта кириб келганлар;

Кореяда визаси тугаб, айнан пандемия сабабли Кореядан чиқиб кетиш муддатини чўздириб турганлар (бошқа сабаб билан чўздирганларга тегишли эмас).

Меҳнат шартномасининг муддати камида 1 ойдан 5 ойгача белгиланган бўлиб, Рухсат берилган соҳалар доирасида иш жойини алмаштириш бўйича чекловлар йўқ.