Коронавирусга қарши заҳарли гиёҳ дамламаси

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазири COVID-19га қарши даво сифатида заҳарли гиёҳдан фойдаланганликларини маълум қилди.
Агар ушбу гиёҳдан махсус қоидаларга мувофиқ фойдаланилмаса, ўлдирувчи сифатида ҳам таъсир кўрсатишини алоҳида таъкидлади.
Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиев матбуот анжуманида заҳарли гиёҳдан тайёрланган чойни ичди ва
мазкур заҳарли шувоқ гиёҳининг дамламасини короновирусга қарши таъсир кўрсатувчи эканини таькидлади.

Вазир мазкур заҳарли гиёҳ экстрактини кўнгилли беморларга бераётганликларини ва 300 нафар бемор мана шу ўсимлик таъсиридан соғайганини айтди.

“Ўлимга ҳам олиб келади”

Бейшеналиев клиник синов амалиётлари ҳамон давом этаётганини эслатди.
Ушбу илдиз анъанавий тиббиётда диабет, кўкрак ва ошқозон саратони ҳамда бронхит каби касалликларни даволашда қўлланилишини тушунтирди. Шунингдек, ушбу суюқлик ўлдирувчи ҳусусиятга эга эканлигини ҳам алоҳида таъкидлади.
Айтиш жоизки, ҳам даво, ҳам заҳар бўлган ушбу гиёҳ фақат Қирғизистон шимолида ўсади. Мазкур гиёҳдан анчадан бери Ўрта Осиё ва Ҳиндистон табобатида дори шаклида қўлланиб келинмоқда.

Манба: TRT Haber.com