Машҳур шахслар Навалний иши бўйича Путинга очиқ хат йўллади

Франциянинг “Le Monde” нашрида 70 дан ортиқ машҳур шахслар Россия Президенти Владимир Путинга очиқ хат йўллади. Бу ҳақида Америка Овози хабар берди. Улар Путиндан мухолифатчи Алексей Навалнийннинг олдига шифокор киришига рухсат берилишини талаб қилган..

“Барча фуқаролар каби Навалний ҳам тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Президент ва қонун ҳимоячиси сифатида сизни инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилинишини таъминлашга чақирамиз”, – дейилади хатда.

Жазони ижро этиш федерал хизматига кўра, Навалний бошқа колонияга кўчирилган. Мазкур колония таркибида сил касаллигига ихтисослашган шифохона мавжуд.

Мухолифатчининг адвокатлари тақдим этган қон таҳлили натижаларига кўра, унинг аҳволи ёмон. Жазони ижро этиш федерал хизматига кўра эса, унинг соғлиги қониқарли даражада.

Навалнийнинг шифокорига кўра, касалхона тўғри ташхис қўйишга ва даволашга қодир эмас. Сабаби, бу касалхона Навалнийнинг касаллигини даволашга ихтисослашган эмас.