Миср президенти Ас-Сисий коронавирусга қарши вакцина олди

Мисрда коронавирус билан касалланганлар сони ошиб бораётгани сабабли, Таълим вазирлиги якшанба куни ўқув йилини муддатидан олдин тугатишга қарор қилди, президент Абдул Фаттоҳ ас-Сисий эса коронавирусга қарши вакцина олди.

Миср президентлиги матбуот котиби Бассам Родий ўзининг Фейсбукдаги аккаунти орқали президент Абдул Фаттоҳ ас-Сисий фуқароларни эмлаш бўйича миллий кампания доирасида коронавирусга қарши вакцина билан эмланди”, деб айтди. Вакцинанинг номи ёки ишлаб чиқарувчиси айтилмаган.

Бошқа томондан, Таълим вазирлиги, Бош вазир ва Соғлиқни сақлаш ва Аҳолишунослик вазирлиги бошчилигидаги тегишли идоралар билан маслаҳатлашгандан сўнг, жорий апрел ойининг охири ўқув йилининг охири бўлишига қарор қилинганлигини эълон қилди.