Наманган шаҳрида Янги Наманган тумани барпо этилади

Муҳокама қилинган Сенат Қарори лойиҳасига кўра Янгидан ташкил этиладиган туман ҳудудига 24 та маҳалла фуқаролари йиғини, 21 та умумтаълим мактаби, 40 та мактабгача таълим муассасаси, 2 та тиббиёт муассасаси ва 12 та касалхона ўтказилиши режалаштирилган.

Шунингдек, Янги Наманган туманининг саноат ва ишлаб чиқаришдаги ролини ошириш мақсадида истиқболда 16 та саноат корхоналари ва 4 та кичик саноат зоналари фойдаланишга топшириш мақсад қилинган.

Бунинг натижасида саноат корхоналарида ишлаб чиқариладиган маҳсулот ҳажмларининг шаҳар саноатидаги умумий улуши 1 трлн сўмга етказилиб, минглаб янги иш ўринлари яратилади.

Янги Наманган туманининг ташкил қилиниши туманда замонавий инфратузилма объектлари барпо этилиши ва аҳолига хизмат кўрсатиш тизими янада ривожланишига ва энг асосийси аҳолининг турмуш фаровонлигини оширишда хизмат қилади. Мазкур масала юзасидан Олий Мажлис Сенатининг тегишли қарори қабул қилинди.

Манба: Senat.uz