Оқ Уй эмлашни рағбатлантириш учун солиқ имтиёзларини таклиф қилди

Оқ Уй коронавирусга қарши эмлашларга бўлган талабнинг пасайиб кетишига ечим сифатида компанияларга ўз ходимларига пуллик таътил таклиф қилишлари учун солиқ имтиёзларини тақдим этиш орқали изламоқда.

Америкалик катта ёшлиларнинг 50 фоиздан кўпроғи камида битта дозада эмланган ва ҳукумат ҳар ҳафта тахминан 28 миллион дозада вакцина беряпти.

Аммо ўтган ҳафта эмлаш суръатларининг пасайиши кузатилди. Аммо 16 ёшдан катталар учун мавжуд бўлишига қарамай, кўп жойларда вакциналарга бўлган қизиқишнинг пасайиши кузатилмоқда.