Ўрмонларни йўқ қилиш бўйича Хитой биринчи ўринда, Европа иккинчи

Бутунжаҳон ёввойи табиатни ҳимоя қилиш фонди чоршанба куни эълон қилган ҳисоботида ўрмонларни кесишда етакчи бўлган мамлакатлар рўйхатида Хитой биринчи ўринда эканлиги, Европа Иттифоқига аъзо давлатлар иккинчи ўринда эканлиги маълум қилди.

Экспертлар гуруҳи томонидан тайёрланган ҳисоботга кўра, 2005 йилдан 2013 йилгача Европа Иттифоқи мамлакатлари ўрмонларни йўқ қилишда етакчи бўлган, аммо 2014 йилдан бери Хитой ўрмонларни кесишда мамлакатлар рўйхатида биринчи ўринда туради.

Шуни таъкидлаш керакки, 2005-2017 йилларда Европа Иттифоқига аъзо давлатлар томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилиш натижасида 3,5 миллион гектардан ортиқ ўрмонлар йўқ қилинди ва атмосферага 1800 тоннага яқин карбонат ангидрид гази чиқарилган, бу Европа Иттифоқида йиллик карбонат ангидрид чиқиндиларининг 40 фоизига тенг.

Гарчи кўриб чиқилаётган даврда (2005-2017 йилларда) импорт билан боғлиқ бўлган ўрмонларни йўқ қилиш ҳажми тахминан 40% га камайган бўлса-да, 2017 йилда халқаро савдони амалга ошириш доирасида Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ўрмонларни йўқ қилиш умумий ҳажмининг 16 фоизини ташкил этади. Бу 203 минг гектар ўрмон ва атмосферага чиқарилган 116 миллион тонна карбонат ангидридга тенг.

Ҳисоботга кўра, Хитой рейтингда биринчи ўринни эгаллаб турибди, чунки 2017 йилда ўрмонларни йўқ қилишдаги улуши 24 фоизни, ундан кейин Ҳиндистон (9 фоиз), кейин Америка Қўшма Штатлари (7 фоиз) ва Япония (5%) ташкил этган.

Ўрмонларнинг кесилишига унчалик таъсир қилмаган тижорат импортлари орасида мутахассислар соя, палма ёғи ва мол гўштини келтирадилар.

Шунингдек, ўрмонларни йўқ қилиш жараёнига ёғоч, какао ва кофе импорти салбий таъсир кўрсатмоқда, хусусан, ўрмонларни кесишнинг энг катта ҳажми Бразилия, Индонезия, Аргентина ва Парагвайдан келтирилган импорт билан боғлиқ.