Ўзбекистон ва Эрон ҳамкорлигида замонавий қурилиш асбоб-ускуналари ишлаб чиқариш корхонаси барпо этилмоқда

Маълум қилинган ахборотларга кўра, айни кунларда Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туманида Эроннинг «АМS Industrial Group» компанияси иштирокида умумий қиймати 9 миллион долларга тенг қурилиш асбоб-ускуналари ишлаб чиқаришга ихтисослашган «The Drabil Construktions Industries» қўшма корхонасини барпо этилмоқда.

Таакидланишича, Ўзбекистонинг Эрондаги элчихонаси ва «АМS Industrial Group» компанияси раҳбарлари ўртасида олиб борилган муваффақиятли музокаралар натижасида қўшма корхонага эронлик сармоядор томонидан киритилаётган тўғридан тўғри инвестициялар миқдори 3 миллион долларга тенг. Мазкур корхона жорий йил охирига қадар ишга туширилиши режалаштирилган бўлиб, Қурилиш асбоб-ускуналари ишлаб чиқариш мажмуининг биринчи босқичи фойдаланишга топширилиши натижасида 150 та, лойиҳа тўлиқ қувват билан ишлай бошлагач эса 600 та янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.

Лойиҳа доирасида юртимизга импорт қилинаётган технологиялар — асфальт ва бетон қоришмалари заводлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Мазкур технологияларнинг маҳаллийлаштирилиши натижасида  қурилиш соҳасида импорт қисқаради, ишлаб чиқарилаётган бетон ва асфальт маҳсулотларининг таннархи сезиларли даражада арзонлашади. Бу, ўз навбатида, мамлакатимиз иқтисодиёти ва халқимиз фаровонлигига хизмат қилади.