Ўзбекистон ва Туркия ўртасида ҳалол стандарт бўйича меморандум имзоланади

Туркия делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи бошланди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлигининг маэьлумотларига таяниб Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.

Туркия Савдо вазири Рухсар Пекжан бошчилигидаги делегациянинг ташрифи дастурига, Инвестиция ва ташқи савдо вазирлигида, Давлат божхона қўмитасида музокаралар ўтказиш ҳамда икки мамлакат ишбилармон доиралари иштирокида давра суҳбати киритилган. Унда бир қатор иқтисодий шартномалар имзолаш кўзда тутилган.

Хусусан, Туркия савдо вазирлиги ва Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси ўртасида баённома, Туркия савдо вазирлиги ва “Ўзстандарт” агентлиги ўртасида ҳалол стандартини аккредитация қилиш соҳасидаги ҳамкорлик бўйича ўзаро англашув меморандумни имзолашга тайёрлашган.

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати