Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Times Higher Education Impact Ranking” рейтингига киритилди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг матбуот хизматидан олинган хабарга кўра, Буюк Британиянинг олий таълим соҳасига оид муҳим масалаларни ёритувчи ва университетлар фаолиятини баҳолаб борувчи Times Higher Education ташкилоти ўзининг навбатдаги THE Impact Ranking рейтинги натижаларини эълон қилди.

Унда айтилишича, жами 20 минг ОТМда олиб борилган ўрганишлар натижасида бу галги рейтингга фақат 1115 та ОТМ киритилган. Мазкур рейтингда Ўзбекистон ОТМлари ичида Ўзбекистон Халқаро ислом академияси учинчи бўлиб 47,5 балл билан 801-1000+ гуруҳига қўшилган.

Манба: Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати