Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, 2021 йил 3 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 83623 (+193) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
1 нафари Андижон вилоятида,
1 нафари Бухоро вилоятида,
2 нафари Наманган вилоятида,
8 нафари Самарқанд вилоятида,
1 нафари Фарғона вилоятида,
2 нафари Хоразм вилоятида,
20 нафари Тошкент вилоятида,
154 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 631 нафарга eтди.
Кеча кун давомида:
Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар,
Бухоро вилоятида 6 нафар,
Жиззах вилоятида 3 нафар,
Қашқадарё вилоятида 7 нафар,
Самарқанд вилоятида 21 нафар,
Тошкент вилоятида 16 нафар,
Тошкент шаҳрида 125 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 81629 (+180) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1363 нафар бемордан 209 нафари оғир, 94 нафари эса ўта оғир аҳволда.
