Парвозлар тикланганидан кейин Миср миллиондан ортиқ рус сайёҳларини кутмоқда

Миср ҳукумати президентлар Абдулфаттоҳ Ас-Сисий ва Владимир Путин ўз мамлакатлари ўртасида парвозларни тиклаш бўйича келишувга эришгандан сўнг, 2021 йилда миллиондан зиёд россиялик сайёҳларни қабул қилишни кутаётганини тасдиқлади.

Миср туризм ва қадимий ёдгорликлар вазирининг ўринбосари Ғада Шалабий бугун, якшанба куни “Рейтерс”га берган интервюсида шундай деди: “Россия туризмининг зичлиги ва машҳурлигини ҳисобга олган ҳолда, бу қарорни кутган кўплаб хусусий фирмалар бор… Менимча, 2021 йил ичида бир миллион рус сайёҳи ташриф буюриши мумкин”.

Мисрга 2019 йилда 13,1 миллион сайёҳ ташриф буюрди, бундан тушган даромади 13,03 миллиард долларни ташкил қилди, аммо 2020 йилда пандемия натижасида даромадлар 70 фоизга камайиб, 4 миллиард долларга тушди, сайёҳлар сони эса атиги 3,5 миллионга етди.