Покистон Франция элчисини чиқариб юбормоқчи

Покистон Ички ишлар вазири Шайх Рашид Аҳмаднинг айтишича, Покистон ҳукумати сешанба куни Францияга қарши исломий норозилик намойишлари ўтказилгандан сўнг, Франция элчисини чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилиб, парламентда овозга қўяди.

Четлатиш – бир ҳафтадан кўпроқ вақт Францияда нашр этилган Муҳаммад алайҳиссалом тасвирланган карикатураларга қарши норозилик намойиши ўтказаётган гуруҳнинг (Лаббайк ҳаракати) тўртта асосий талабларидан бири.

Душанба куни Покистон ушбу гуруҳ вакиллари билан музокараларни бошлади.

Видеотасвирга олинган баёнотда Вазир Шайх Рашид Аҳмад шундай деди: “ТЛҲ (Покистон Лаббаик ҳаракати) билан узоқ музокаралардан сўнг, бугун парламентда Франция элчисини чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилишга келишиб олинди”.

Ҳаракат аъзолари Франция элчисини чиқариб юборишни талаб қилганлари учун раҳбарининг ҳибсга олинишига қарши 12 апрелдан бошлаб норозилик намойишларини ўтказмоқдалар, улар ҳукуматни огоҳлантирдилар ва 20 апрелгача муддат белгилашди.

Францияга қарши норозилик намойишлари Покистоннинг бир нечта шаҳарларида ҳаракатни тўхтатиб қўйди, полициячилар ўлдирилди ва Франция элчихонаси ўз фуқароларини вақтинча мамлакатдан чиқиб кетишни таклиф қилди.