Пойтахтимиздаги барча маҳаллагларга 2 млрд сўмдан маблағ ажратилади

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов брифингда маълум қилган хабарига  кўра, Президент Шавкат Мирзиёев Яшнобод туманидаги Парвоз маҳалласида бўлиб, аҳоли ҳаёти билан танишгач, “Бу Тошкент шаҳридаги энг катта маҳаллалардан бири – 10 минг 200 нафардан зиёд аҳоли яшайди. Бу ерда шундай ишлар қилингани бошқа маҳаллаларга намуна бўлиши керак”, -дея таакидлаган. Ва мутасаддиларга Парвоз маҳалласини намуна қилиб олиб, Тошкентдаги барча 524 та маҳаллани шундай обод қилиш, бунинг учун ҳар бирига маблағ ажратиб, лойиҳаларини тасдиқаш бўйича топшириқ берган.  Бунинг учун ҳар бир маҳаллага, ҳозирги ҳолатидан келиб чиқиб, ўртача 2 миллиард сўмдан маблағ ажратиш юзасидан вазифа топширилган.