Қоҳира марказида қироллар ва маликаларнинг мумиялалари бошқа жойга кўчирилди (видео)

Миср президенти Абдулфаттоҳ Ас-Сисий иштирокида қадимги Миср фиръавнларининг 22 та мумияси (18 та қирол ва 4 та малика) кўчириш маросими шанба оқшомида Қоҳирада улуғвор дабдаба билан ўтказилди.

Ажойиб тарихий саҳнада автоуловлар мумияларни Таҳрир майдонидаги Миср музейидан Миср пойтахти жанубидаги Фустат минтақасидаги Миср цивилизацияси миллий музейига олиб борди. Фахрий қоровул Миср қироллари ва маликаларни шарафига 21 та ўқ отди.

Катта кортеж юриши тантана билан ўтказилиб, унда кўплаб таниқли шахслар, меҳмонлар ва бошқалар қатнашди.