Қўшма Штатлар авиакомпанияларни Россия ва Украина чегараси бўйлаб парвоз қилишдан огоҳлантирди

АҚШ Федерал авиация маъмурияти авиакомпанияларни Россия ва Украина чегараси яқинида парвозларни амалга оширишда ўта эҳтиёткор бўлишга чақирди.

АҚШ маъмурияти душанба куни авиакомпанияларга ёзган билдиришида “Россия ва Украина ўртасида тобора кучайиб бораётган минтақавий зиддият, чегара тўқнашувлари ва ҳарбий ҳаракатлар ва можаролар кучайиши мумкин”, дейилади.

АҚШ маъмурияти Россия ва Украина чегараси яқинидаги ҳудудда фуқаролик авиациясига чекловларни 2014 йил, Украинанинг шарқидаги Донбас минтақасида можаро бошлангандан бери жорий қилган эди.

Сўнгги пайтларда Украинанинг шарқидаги можаро зонасида кескинликнинг кучайди. Можаронинг икки томони бир-бирини ҳарбий ҳаракатларни кучайтириш ва фронт чизиғида ҳарбий операциялар амалга оширганликда айблашди.