Қўшма Штатлар Туркия мудофаа саноати идорасига қарши санкцияларни қўллашга қарор қилди

АҚШ Давлат департаменти Анқаранинг Россиянинг “С-400” ракета тизимини сотиб олиш ва синовдан ўтказиши билан боғлиқ Россия мудофаа сектори билан тузган битимлари сабабли Туркия мудофаа саноати бошқармасига қарши санкцияларни жорий этишга қарор қилди.

Қўшма Штатларнинг Федерал регистрида эълон қилинган тавсияга кўра, АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Туркия мудофаа саноати бошқармаси бир неча йил олдин Россия томони билан “катта келишувга эришган”, деган хулосага келди.

Блинкен Туркия Комиссияси ва унинг раиси Исмоил Демир ва бошқа уч раҳбарга нисбатан “CAATSA” (Countering America’s Adversaries Through Sanctions) қонуни бўйича қандай жазо чораларини кўришини айтиб ўтди.

Ушбу тавсияномага кўра, Америка фуқароларига санкцияга учраган турклар билан муомала қилиш тақиқланади ва рўйхатдаги одамларнинг Қўшма Штатлардаги мол-мулки музлатиб қўйилади, АҚШ расмийлари ўз ҳудудига улар учун кириш визаларини бермайдилар.

Санкцияга кўра ушбу тузулмага Америка маҳсулотларини экспорт қилишни тақиқлаш билан бир қаторда, унга 10 миллион доллардан ортиқ кредитлар ажратиш тақиқланади.