Россия АҚШ бошлаган санкцияларга жавоб қайтарди

Россия ташқи ишлар вазири АҚШнинг янги санкцияларига қарши қўллаётган жавоби юзасидан қуйидагича баёнот берди.
Унга кўра, АҚШлик 10 нафар дипломат депортация қилинади ва қисқа вақт ичида ишлаётган дипломатларнинг сони йилига 10 тагача камайтирилади.
Шунингдек, АҚШ назоратидаги барча фондлар ва уюшмалар фаолиятига чек қўйилади.
Дипломатик алоқалар тўғрисидаги Вена конвентцияси ва Россия меҳнат қонунчилиги доирасида Россия ҳамда учинчи давлат фуқароларини АҚШнинг Россиядаги дипломатик ваколатхоналарида ишлаш амалиёти тўхтатилади.
АҚШ дипломатик ваколатхоналари ходимлари Россияда саёҳат қилиш қоидаларини доимий равишда бузганлиги сабабли 1992 йилда икки мамлакат ўртасида имзоланган келишув меморандуми ҳам бекор қилинди.
Бундан ташқари, Россияда АҚШ президентлиги ва давлат институтлари назорати остидаги фондлар ва уюшмалар фаолияти тўхтатилади.

АҚШнинг 8 нафар давлат амалдорларига Россияга кириш учун тақиқ қўйилди.

АҚШнинг 2 март куни баъзи Россия фуқароларига қўллаган санкциялари эслатилган мазкур баёнотда, Американинг 8 нафар давлат амалдорларига Россияга кириши тақиқланганлиги айтилган.

“Биз АҚШ билан зиддиятнинг кучайиб кетишидан қочмоқчимиз”

АҚШ Россияга қарши “душманлик” ҳаракатларини амалга оширганлиги ва икки томонлама муносабатларни бузишда давом этаётганлиги ҳақида айтиб, “Вашингтон янги геосиёсий ҳақиқатларда бир томонлама импозицияларга ўрин йўқлиги тўғрисида ҳақиқатни тан олмоқчи эмас” дея таъкидлади.
Шунингдек, АҚШ ақл билан иш тутмаса Россиядаги АҚШ ваколатхоналарининг ходимлари сони 300 тагача камайиши таъкидланган.

Баёнот қуйидагича давом этган:
“Бу бизнинг танловимиз эмас. Биз АҚШ билан зиддиятнинг кучайиб кетишидан сақланишни истаймиз. Икки томонлама муносабатларни мўтадиллаштириш учун Америка билан тинч ва профессионал мулоқотга тайёрмиз. Аммо бу ерда ҳақиқат бироз бошқача. Яни Вашингтондан эшитганларимизни амалда аксини кўряпмиз. Шубҳасиз Ҳеч қандай санкциялар тўлқини жазосиз қолмайди.”

Манба: TRT Haber.com