Россия АҚШнинг Россиядаги элчисига Вашингтонга қайтишни тавсия қилди

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг айтишича, Кремл АҚШнинг Россиядаги элчиси Жон Салливанга “батафсил” ва “жиддий” маслаҳатлашувлар учун Вашингтонга қайтишни маслаҳат берган.

Лавровнинг айтишича, Россиянинг Вашингтондаги элчиси Анатолий Антонов ҳали ҳам Москвада ва у маслаҳатлашувларни давом эттирмоқда. Март ойида АҚШ президенти Жо Байденнинг Россия президенти Владимир Путиннинг қотил эканлигига ишонасизми ёки йўқми, деган саволга ижобий жавоб берган баёнотидан кейин Антонов Россияга чақирилган эди.

Байден, шунингдек, Россия раҳбарининг 2020 йилги АҚШ сайловларига аралашиш учун қилган ҳаракатлари учун “жавоб беришини” айтган эди.

Лавровнинг қўшимча қилишича, Путиннинг ташқи сиёсат бўйича ёрдамчиси Юрий Ушаков АҚШ элчисига Вашингтонга қайтишни тавсия қилганини айтди.