Россия авиакомпанияси Қаршидан Россиянинг бир қатор йирик шаҳарларига авиақатновларни йўлга қўйиши мумкин

ALROSA Airlines авиакомпанияси вакиллари Қарши халқаро аэропортида бўлиб, бу ерда ҳамкорлар ва йўловчилар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Томонлар келажакда Қаршидан Россиянинг бир қатор йирик шаҳарларига авиақатновларни йўлга қўйиш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олди.

Мазкур ҳамкорликлар, давлвтлараро алоқалар янада мустахкамланишига ва ривожланиш борасида бир қанча қулайликларга сабаб бўлиши мумкин.

ALROSA Airlines МДҲ, Осиё ва Европа мамлакатларига мунтазам ва чартер рейсларни, юклар ташишни амалга оширадиган Россия авиакомпанияси ҳисобланади. Флотида бир нечта Boeing 737-800 ва Boeing 737-700 русумли замонавий ҳаво кемалари мавжуд.

Манба: “UZBEKISTAN AIRPORTS”