Россия ТикТок-ни жаримага тортди

Москва суди ТикТок ижтимоий тармоқ компаниясини вояга етмаганларни Москвадаги рухсатсиз намойишда қатнашишга чақирган материалларни ўчиришдан бош тортгани учун қарийб 34 минг АҚШ доллари миқдорида жаримага тортди.

Россияда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича мониторинг агентлиги 11 февралдан 1 мартгача Интернет тармоғида  ўспиринларни кўчаларга чиқишга ва уларни рухсатсиз норозилик намойишларида қатнашишга ундайдиган материаллар тўғрисидаги ҳисобот эълон қилган эди.

Агентлик 7 та ижтимоий тармоқ сайтларини, яъни “ТикТок”, “Фейсбук”, “Твиттер”, “Ютуб”, “Вконтакте”, “Телеграм” ва “Оденокласники”ни жаримага тортиш тўғрисида даъво аризалари билан мурожаат қилишни режалаштираётгани ҳақида хабар берган эди.