Россияда коронавирусга қарши “Мир-19” дорисининг иккинчи босқич синови бошланди

Бу ҳақда Россия тиббиёт ва биология агентлиги раҳбари Вероника Скворцова 28 апрель куни Россия биринчи телеканалига берган интервюсида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, клиник синовларнинг биринчи босқичи муваффақиятли якунланди ва синов иштирокчилари томонидан препаратнинг сифати ва унинг чидамлилигини кўрсатди. Клиник синовларнинг иккинчи босқичига келсак, у коронавирус билан касалланган беморларда ўтказилади.

Скворцова янги дори Россияда келаси август ойи охирида рўйхатдан ўтиши кутилаётганини қўшимча қилди. Дори биринчи навбатда дорихоналарда сотилмайди, фақат касалхоналарда қўлланилади.

“Ковид-19″нинг олдини олиш ва даволаш учун “Мир-19” препаратига 2021 йил 11 апрелда патент олинган.

Маълум қилинишича, янги препаратни нафас олиш йўли билан ёки бурун орқали олиш мумкин.

Препарат хавфсиз бўлиб, инсон геномига ёки иммунитетига таъсир қилмайди, аммо у одамларнинг “Ковид-19″нинг хавфли шаклларини юқтиришдан сақлайди.