Россиядан Чехияга қасос: 20 дипломат депортация қилинади

Россия ташқи ишлар вазирлиги Чехиянинг Москва элчихонасида фаолият юритувчи 20 нафар дипломатни депортация қилишга қарор қилди. Чехиялик дипломатларга Москвадан чиқиб кетишлари учун 19 апрелгача муҳлат берилди.


Россия ташқи ишлар вазирлиги томонидан маълум қилинган баённомада, Чехиянинг Москвадаги элчиси Витезслав Пивонка вазирликка таклиф қилинган. Шу билан бирга, Чехия расмийлари тарафидан Россиянинг Прагадаги элчихонасида фаолият юритувчи дипломатларга нисбатан дўстона муносабатда бўлмаганликлари сабабли, қаттиқ норози эканлиги билдирилган ҳамда Чехиянинг Москвадаги элчихонасида ишлайдиган 20 нафар ходимни номақбул шахс дея эълон қилгани ёзилган бўлиб, улар Россия ҳудудини 19 апрелнинг сўнгигач тарк этишлари сўралган. Шунингдек, мазкур
баённомада, Чехия томони Москвадаги дипломатик ваколатхона ходимларининг сонини Россиянинг Чехиядаги элчихонаси ишчилари сонига тенглаштириши кераклиги таъкидланган.

Маълумот ўрнида айтиш керак-ки, кеча Чехия Бош вазири Андрей Бабиш 18 нафар россиялик дипломатлар Россия разведка хизматида ишлаганини ва 2014 йилда Жанубий Моравия минтақасидаги ўқ-дорилар омборида содир бўлган портлашда, рус дипломатлар билан боғлиқлик борлиги тўғрисида жиддий гумонда эканликларини айтиб, шу сабабли, 18 нафар россиялик дипломатлардан 48 соат ичида мамлакатдан чиқиб кетиш сўралган эди.

Манба: TRT Haber.com