Рўзадор саволларига жавоблар

Cавол: Мен билмасдан ўн минут аввал рўзамни очиб қўйибман, бунинг ҳукми қандай бўлади?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Агар киши рўзадор эканини унутган ҳолда бирор нарса еса ёки ичса рўзаси очилмайди. Агар сиз ҳам рўза эканингизни унутиб нарса еган бўлсангиз, буни зарари йўқ. Лекин, оғиз очадиган вақт бўлди деб, оғиз очиш пайтидан олдин еб-ичган бўлсангиз, Рамазондан кейин бир кун қазо рўза тутиб берасиз. Валлоҳу аълам. Валлоҳу аълам.

Cавол: Закот ҳамда Фитр рўзани пластик карта орқали ўтказиб бериш жоизми?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Ҳа, закот, фитр садақаси ва бошқа шу каби садақаларни пластик карталарга ўтказиб бериб, адо қилиш жоиз. Чунки пластикка пул тушганда ҳам муҳтож киши унга тўлиқ эгалик қила олади ва хоҳлаганидек тасарруф қилади. Пластикка пул ўтказиш нақд пул бериш билан баробар. Демак, закот, фитр каби садақаларни муҳтож кишиларнинг пластик картасига тушириб бериш билан ҳам адо қилиш мумкин. Валлоҳу аълам.

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати.