Рўзадор саволларига жавоблар

Савол: Рўзадор ҳолатимда шамоллаган бўлсам бурнимга спрей дорисини сепсам ва томоғимга спирт суртсам бўладими?

Жавоб:  Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. 

Спрейнинг газли (ҳаволи)сидан ёки мазга ўхшаган бурунни четига суртилса ҳидидан димоғ очилиб кетадиган воситалардан фойдаланинг. Спрейнинг сув пуфлайдигани рўзани очиши мумкин. Рўзадор киши томоғига спирт суртса бўлади. Уни рўзага таъсири йўқ. Валлоҳу аълам.

Савол: Менинг саволим рўза тутганда бассейнга бориб, сузса бўладими? Рўзаси очилиб кетмайдими?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Бу масалада уламолар ихтилоф қилишган. Мазҳабимиз уламолари сувга тушиб, қорнида уни сувуқлигини ҳис қилса ҳам рўзаси очилмаслигини айтишган. Ҳанафий уламолардан Аллома Ибн Нужайм: “Киши сувга тушганда орқа йўлдан сув кирмаслиги”ни таъкидлаганлар. Лекин ибодатда эҳтиётини олиш даркор. Чунки ховузда чўмилганда бурун, оғиз ёки қулоқдан сув кириши эҳтимоли катта. Валлоҳу аълам.

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати.