«Samsung engineering» Саудия Арабистонида миллионлаб долларлик завод қуради

«Samsung engineering»  компанияси бугун, чоршанба куни Саудия Арабистонида нефт-кимё заводи қуриш учун 650 миллион долларлик шартнома имзолаганини маълум қилди.

Битим Samsung Group завод қурилиши бўлими «Samsung engineering» ва Саудия нефт-кимё таъминотчисининг шўба корхонаси глобал ривожланган инвестиция компанияси ўртасида тузилган.

Шартномага кўра «Samsung engineering» компанияси пропилен ишлаб чиқарадиган пропан дегидрогеназа заводини Саудия Арабистонининг шарқий қирғоғидаги Жубайл Индастриал Сити шаҳридаги иккинчи саноат зонасида қуради.

2024 йилда қуриб битказиладиган завод йилига 840 минг тонна пропилен ишлаб чиқариши кутилмоқда.