Саудия Арабистони эски автомобиллар импортини тақиқлади

Саудия Арабистони божхонаси 2016 йилдан олдин ишлаб чиқарилган автоуловларни олиб кириш тақиқланганлигини эълон қилди.

Божхона “Твиттер” ижтимоий тармоғидаги аккаунтида “Минилган машиналарни, масалан, таксилар ёки ижарага берувчи компанияларнинг машиналарини олиб кириш тақиқланади”, деб ёзган.

Божхона маълумотига кўра, олиб киришга рухсат этилган автомобиллар ишлаб чиқарилган сўнгги йил 2016 йил бўлиб, у Саудия техник талаблари ва стандартларига, ёқилғи тежамкорлиги стандартларига мос келиши шарт. Божхона тўловларини транспорт воситаси қийматининг 5 фоизини ва 15 фоиз қўшимча қиймат солиғи ташкил этади.