Туркия Давлат кенгаши армияда ҳижоб кийишни қўллаб-қувватлади

Туркия давлат кенгаши аёл ҳарбий хизматчиларга Туркия ҳарбий муассасаларида ҳижобда юришига рухсат бериш тўғрисидаги қарорга қарши апелляцияни рад этди.

Туркия Мудофаа вазирлиги 2017 йилда ҳарбий кучларнинг кийим-формалари рўйхатига ўзгартишлар киритди, шу билан киритилган ўзгаришлар туфайли турк аёл ҳарбий хизматчилари формалари билан бирга ҳижоб кийиб юриш ҳуқуқига эга бўлдилар.

Бунинг фонида “Халқ озодлиги” партияси бу қарор устидан “дунёвийликка қарши” бўлгани учун Давлат Кенгашига шикоят қилди.

Ўз навбатида, Давлат Кенгаши ушбу мурожаатни бир овоздан рад этди ва ўз қарорида ҳижоб кундалик ҳаётнинг бир қисми экани ва бу давлатнинг дунёвийлик тамойилига зид келмаслигини таъкидлади.