Туркияда 282 минг нафар ишчи-ходимга 1500 турк лирасидан ёрдам пули ажратилди

Озиқ-овқат ва ичимликлар соҳасида фаолият олиб борадиганлар учун апрель, май ойларида тақдим қилинадиган қўшимча ёрдам пули Туркия буюк миллат мажлиси ва жамғарма комиссияси томонидан қайта кўриб чиқилди.

Оила, меҳнат ва ижтимоий хизматлар вазирининг ўринбосари Аҳмет Эрдем, озиқ-овқат секторида ишлайдиганларнинг умумий 537 минг кишидан иборатлигини маълум қилиб, улардан 282 минг нафари ажратилган 1500 лира миқдоридаги ёрдам пулига эҳтиёжманд эканликларини айтди.

Шу жумладан, кеча Туркия буюк миллат мажлиси томонидан жамғарма камиссиясида кўплаб таклиф ва масалаларни ўз ичига олган қонун қабул қилинди. Унда ресторан ва кафе бўйича иш юритадиганлар учун ҳам ёрдам пули тақдим қилиниши кўзда тутилган.

Оила, меҳнат ва ижтимоий хизматлар вазирининг ўринбосари Аҳмет Эрдем ўз сўзида: “Озиқ-овқат секторида ишлайдиган 537 минг ишчи бор. Булардан 165 минг нафари қисқартирилган иш режимида ишлашади, 90 минг нафари эса қўшимча ёрдам пулларидан фойдаланишади. Ҳаммаси бўлиб 255 минг. Шунда, зиммамизда 282 минг нафар ишчи ходимларга ёрдам бериш қолаяпди”, –деди.

Музокаралар пайтида касаба уюшмаларига ҳам сўз берилди. Туркия иш берувчилар уюшмаси конфедерацияси котиби Акансел Коч ўрнатилган тартибларни қўллаб-қувватлашини айтиб, қисқартирилган иш режимини июнь ойининг охирига қадар узайтирилишига истак билдирган.