Вашингтон Лукашенкога суиқасд айбловларни рад этди

Қўшма Штатлар Белорусиянинг ушбу мамлакатда давлат тўнтаришини тайёрлаш ва унинг президенти Александр Лукашенкога суиқасд қилганликдаги айбловларини рад этди.

“Мен фақат айбловларнинг асоси йўқлигини тасдиқлашим мумкин”, деди Оқ Уй матбуот котиби Жейн Псаки матбуот анжумани пайтида.

Белорусия президенти Александр Лукашенко Белорусияда давлат тўнтаришини амалга оширишни, ҳокимиятни эгаллаб олишни, Лукашенко ва унинг ўғилларини ўлдиришни режалаштирган бир гуруҳ одамлар, шу жумладан чет эл фуқаролари ҳибсга олингани ҳақида эълон қилди.

Ҳозирда 12 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин бўлган 3 киши устидан тергов олиб борилмоқда.