Вашингтон Пост: ИШИДнинг янги раҳбари Ироқда Қўшма Штатлар учун ишлаган

“Вашингтон Пост” газетаси томонидан чоп этилган хабарга кўра, Абу Бакр Ал-Бағдодийнинг ўрнини эгаллаш учун “ИШИД” террорчилик ташкилотига содиқлик ваъдасини берган Абу Иброҳим Ал-Ҳошимий Ал-Қураший, Ироқда қамоқдалигида Қўшма Штатлар учун информатор бўлиб ишлаган.

Газетанинг хабарига кўра, Ироқда ҳибсга олинган ал-Қураший америкалик маҳбус билан ҳамкорлик қилган, унга ўша пайтда “Ироқ Исломий Давлати” номи билан танилган ташкилот ҳақида ҳисобот бериш имконияти берилган.

“Вашингтон Пост” газетасининг ёзишича, 2008 йилда ал-Қураший сўроқ қилинган бир неча кун давомида ташкилотнинг медиа қанотининг махфий штаб-квартирасини топишда, эшикнинг ранги каби энг кичик тафсилотларга қадар аниқ кўрсатмалар берган.

Ал-Қураший гуруҳнинг иккинчи етакчиси, келиб чиқиши марокашлик бўлган Абу Қасваранинг яшайдиган жой хариталарини чизиб берган, чунки АҚШ армияси ушбу маълумотлардан бир неча ҳафта ўтгач, Ироқнинг Мосул шаҳрида рейдда Абу Касварани ўлдирган.

Газета, АҚШ Мудофаа вазирлиги томонидан эълон қилинган махфий ҳужжатларда Ал-Қурашийнинг самарали маълумот берувчи эканлиги ва ҳозирда у раҳбарлик қилаётган террористик ташкилотга қарши курашаётганларга ёрдам берадиган ўнлаб бебаҳо тафсилотларни кўрсатганига эътибор қаратилган.

“Ҳақиқий исми Амир Муҳаммад Саид Абдурраҳмон ал-Мавла бўлган Ал-Қураши, жонинини сақлаб қолиш учун жуда кўп иш қилди ва у ИШИД таркибида чет элликларга нисбатан узоқ вақт давомида душманлик қилган”, деди мудофаа вазирининг махсус операциялар бўйича ёрдамчиси Кристофер Меер.

Газета, 2007 йил охири ёки 2008 йил бошида ҳибсга олинган пайтда 31 ёшда бўлган ироқлик ал-Қураший АҚШ ҳарбий амалдорлари томонидан ўнлаб тергов ўтказилганига ва унинг озод этилган сана аниқ эмаслигига ишора қилди, аммо сўроқ ёзувлари 2008 йил июл ойида тўхтатилган.

Рейтерс агентлиги 2019 йил октябр ойида “ИШИД” ташкилоти 27 октябрда ўлдирилган Ал-Бағдодийнинг ўрнини эгаллаш учун Ал-Қурашига содиқлигини бидириб қасамёд қилганини хабар қилди.