Халқаро жиноий суд унга қарши “Трамп санкциялари” бекор қилинишини олқишлади

Халқаро жиноий суд Вашингтоннинг АҚШнинг аввалги маъмурияти томонидан Халқаро жиноий суд расмийларига нисбатан қўлланилган санкцияларни бекор қилиш тўғрисидаги янги қарорини олқишлади.

“Халқаро жиноий суд бугунги кунда АҚШ ҳукуматининг Халқаро жиноий суд ходимларига виза беришда қўлланиладиган жазо ва чекловларни бекор қилиш тўғрисида қарорини маъқуллайди”, дейилади суднинг Твиттердаги саҳифасида.

Жума куни АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Қўшма Штатлар собиқ президент Доналд Трамп маъмурияти томонидан Халқаро жиноий суд амалдорларига нисбатан қўлланилган санкцияларни бекор қилинганини маълум қилди.

Қарор Халқаро жиноий суд прокурори Фату Бенсоудага АҚШ кучларининг Афғонистондаги ҳарбий жиноятлари юзасидан олиб борган тергови учун қўйилган санкцияларни бекор қилишни ўз ичига олади.

Шунингдек, Халқаро жиноий суднинг айрим ходимларига қўйилган виза чекловларини бекор қилишга қарор қилинди.

Трамп маъмурияти ва Халқаро жиноий суд ўртасидаги муносабатлар суднинг Афғонистон ва Фаластин ҳудудларида юз берганлиги мумкин бўлган ҳарбий жиноятларни тергов қилишга қарор қилганлиги сабабли кескинлашган эди.

2020 йил июнь ойида Трамп суднинг юқорида айтиб ўтилган терговларни олиб борадиган мансабдор шахсларига нисбатан санкциялар қўлланилиши тўғрисида фармойишни имзолаган эди.