Яна бир университет коронавирус сабабли масофавий таълимга ўтди

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг ректори Шерзодхон Қудратхўажа ЎзЖОКУ қисқа муддатли масофавий ўқишга ўтишини эьлон қилди.

Барчамизга маълумки Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ҳудудида карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилиниши мунтазам равишда сақланиб келинмоқда. Шунга қарамасдан айрим талабалар орасидан енгил шаклдаги “CОVID-19” коронавирус инфекцияси аниқланди.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бўлими тавсиясига кўра ва коронавирус инфекциясини талабалар ва профессор-ўқитувчилар орасида кенг тарқалиб кетишини олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбариятини хабардор қилган ҳолда Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети талабалари 2021-йил 12 апрель кунидан 14 кунлик онлайн ўқув тартибига ўтказилади.