Жиззахда халқаро умуммавсумий курорт ташкил этилади
“Зомин” туристик-рекреацион зонасини ва халқаро умуммавсумий курортни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–6201-сон, 06.04.2021 й.) қабул қилинди.
Фармонга кўра, қуйидагилар ташкил этилди:
- “Зомин” туристик-рекреацион зонаси;
- “Зомин” туристик-рекреацион зонаси дирекцияси” давлат унитар корхонаси;-
- Туристик зона ҳудудида “Суффа платоси. 2400” халқаро умуммавсумий курорти ва “Ўриклисой” туризм мажмуаси.
Туристик зона фаолият кўрсатиш муддати кейинчалик узайтириш имконияти билан 30 йилга ташкил қилинади.
2024 йил 1 январга қадар қайта тикланувчи энергия манбаларини ташкил этиш учун тадбиркорлар томонидан импорт қилинадиган асбоб-ускуналар, техника, хомашё, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар ва бошқа материаллар божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод этилади.
Қуйида Зомин тоғлари манзаралари: