125 йилдан кейин кўринди

125 йил аввал кашф қилинган нодир тропик байқуш ниҳоят инсонларга кўринди. Илмий номи Rajah scops бўлган сариқ кўзли бойқушнинг Борнеан тури Малайзиядаги Кинабалу тоғи ўрмонларида инсонларга кўринди. Ўрмонларнинг кесилиши ва экологик офатлар туфайли ниҳоятда камайиб кетган бу бойқушнинг оғирлиги тахминан 113 грамм, бўйи эса 22 см.дир.