Афғонистон хавфсизлик кучлари Лағмон вилоятидан чекинди

Афғонистоннинг TOLO News миллий телеканалининг куни кеча хабар беришича, хавфсизлик кучлари Толибон жангарилари томонидан қуршаб олинган Давлат Шоҳ туманидан чекиниш қарорини олдилар. Бу туман Лағмон вилоятида жойлашгандир.

Хабарларга қараганда, бу туман сўнгги олти ой ичида Толибон томонидан қуршаб олинган ва  улар билан бўлган тўқнашувларда мамлакат хавфсизлик хизматининг 15 нафар ходими ўлдирилган.