Афғонистонда яна тўқнашувлар

Минглаб афғонлар АҚШ қўшинларини олиб чиқиб кетишни бошланганидан кейин жанглар яна авж олгани сабабли қочиб кетмоқдалар.

АҚШ қуролли кучлари қолган қўшинларини олиб чиқа бошлаганидан сўнг ҳукумат кучлари ва Толибон ўртасида қаттиқ жанглар авж олган. Шу сабабли минглаб афғонлар Ғилмонд вилоятидаги уйларини тарк этишди.

Вилоятнинг қочқинлар бўйича директори Сайид Муҳаммад Рамин, Ғилмонднинг пойтахти Лашкаргоҳ ва бошқа вилоятларнинг чеккаларида бошланган жанглардан қочиш учун 1000 га яқин оила ўз уйларини ташлаб чиқмоқдалар, дея хабар бермоқда.

Мудофаа вазирлигининг таъкидлашича, сўнгги 24 соат ичида исёнчилар Лашкаргоҳ чеккасидаги баъзи назорат пунктларига ҳужум қилганлар ва ҳукумат кучлари 100 дан ортиқ толибон вакилларини йўқ қилган. Покистондан келган 22 нафар ал-Қоида жангарилари ҳам жангларда ҳалок бўлган.

Расмийларнинг айтишича, Толибон жангарилари дастлаб баъзи назорат пунктларини эгаллаб олган, аммо улар исёнчилардан қайтариб олинган.

Фавқулодда вазиятлар бўйича Афғонистон координатори Марко Пунтиннинг айтишича, Ғилмонддаги жанглар биринчиси эмас. “Биз Афғонистон бўйлаб зиддиятлар авж олганига гувоҳ бўлмоқдамиз”, – деди у.

АҚШ ҳарбийлари расмий равишда қолган 2500 қўшинини олиб чиқишни бошлаганидан бери яна бир қанча вилоятларда тўқнашувлар бўлганлиги ҳақида хабарлар келмоқда.