Амазон 500000 нафар ишчилари иш ҳақини оширишни режалаштирмоқда

Амазон 500000 дан ортиқ ишчилар иш ҳақини оширишини эълон қилди, аммо иш ҳақини соатига энг камида 15 доллардан кўпайтиришни режалаштирмаяпти.

Мижозлар учун ишловчи Амазон ўн минглаб иш ўринларини тўлдириш учун иш ҳақини ошириш масаласини Майнинг ўрталаридан  бошлаб қайта кўриб чиқишни режалаштирмоқда, дейди Амазон расмийси Дарси Генри. Иш ҳақи миқдорининг ўсиши соатбай тўловларда 0.50 ва 3 доллар ўртасида кўтарилиш кутилмоқда. Тармоққа ётқизилиши режалаштирилган жами инвестиция 1 миллиард доллардан иборат.

“Бошланғич иш ҳақини соатига камида 15 доллардан тўламоқчимиз. Шунингдек, ўтган йили ишга олинган илғор жамоалар учун қўшимча равишда бонуслар ва рағбатлантиришларга ажратилган сармоя миқдори 2.5 миллиарддан кўпроқдир”, – дейди Амазон вице-президенти Генри.

Амазон ўтган йили бутун дунё бўйлаб 1.3 миллиондан ортиқ ишчиларни ишга қабул қилиб ўз сафини кенгайтирди, чунки ташкилот пандемия пайтида кўрсатиладиган хизматларга ортган талабни қондириш учун янги ишчиларни ёллади. Унинг рақобатчилари меҳнат бозорини тарк этдилар, натижада янги ишчиларни топиш Амазон учун қийинчилик туғдирмади.

Компания қарийб ярим миллион ишчилар ойлигини оширишни режалаштираётган бўлсада, соатига 15 долларлик минимал тўловни расман кўтариши ҳақида бирор нарса демади.Оқибатда февраль ойида минимал тўловни соатига 16 долларга оширган Костко билан Амазон ўртасида рақобат бўлиши аниқ бўлиб қолди.

Амазон 2020 йилда 21 миллиард доллар соф фойда олди ва унинг бозор капитали 1.74 триллион долларни ташкил қилмоқда.