Америкалик зобитлар Байденнинг руҳий саломатлигини сўраб хат юборишди

АҚШнинг 120 нафар истеъфодаги ҳарбий зобитлари гуруҳи президент Жо Байденга унинг сайлов жараёни қонуний бўлмаган деб ҳисоблаб, унинг руҳий ҳолати ҳақида сўраб хат юборди.

Ўзларини Flag Officers 4 Америка деб атайдиган гуруҳ, “Халқ иродасини тўғри акс эттирадиган адолатли сайловларсиз конституциявий республикамиз йўқолади”, деб ёзишди.

Уларнинг таъкидлашича, “Адолатли сайловлар учун ҳар бир фуқаро учун битта қонуний ҳисобланган овоз мавжуд бўлиши керак, ва кейинчалик қонуний овозлар давлат қонун чиқарувчи органи томонидан тасдиқланган бошқарув идораларида, ҳукуматнинг гувоҳномалари, тасдиқланган имзолар ва бошқалар ёрдамида аниқланади”.

Зобитлар, шунингдек, Байденнинг руҳий саломатлиги борасида шубҳаланиб, “Бош қўмондоннинг (Байден) руҳий ва жисмоний ҳолатини эътиборсиз қолдириб бўлмайди. У ҳаёт билан боғлиқ ҳар қандай жойда, кечаю кундуз аниқ миллий хавфсизлик қарорларини қабул қила олиши керак”, деб ёзишган.